“Энг маърифатли имом – 2019” кўрик танловининг дастлабки – шаҳар-туман босқичлари бошланди

Бугунги тараққиёт талабларига жавоб берадиган, кучли илмий салоҳиятга эга, ташаббускор, илғор фикрли, замонавий ахборот технологияларидан етарлича фойдалана оладиган ва кенг халқ оммасига ўз фикрини етказиб бера оладиган, иқтидорли, фаол имом-хатибларни аниқлаш мақсадида Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси таъсислигида “Энг маърифатли имом” кўрик танлови ўтказиб келинмоқда.

Мазкур танловнинг ҳар йили ўтказилиши ҳам юртимизда диний-маърифий соҳага, хусусан, илм аҳлига кўрсатилаётган эътибор намунаси бўлиб, соҳада фаолият олиб бораётган барча имом-хатиблар, имом-ноиблари, ҳатто муаззин ва қоровуллар ҳам доимо эътибор ва эътирофда эканини кўрсатиш, қолаверса ўз устида мунтазам иш олиб боришга маёқ бўлмоқда.

Шуни ҳам алоҳида эътироф этиш жоизки, ўтган йилдан эътиборан “Йил имоми” танлови негизида ташкил этилган “Энг маърифатли имом – 2018” кўрик танловининг Республика босқичида иштирок этган Марғилон шаҳридаги “Худоёрҳожи” масжиди имом-ноиби, Марғилон шаҳар бош имом-хатиби в.б. Абдувоҳид домла Аҳмадалиев биринчиликни қўлган киритган бўлса, Қўқон шаҳар “Саодат” масжиди имом-хатиби Қодиров Иброҳимжон (2008 йили 3-ўрин), Риштон тумани “Хўжа Илғор” масжиди имом-хатиби Муҳамаднаби Орипов (2010 йили 3-ўрин), Бағдод тумани “Зайд ибн Собит” масжиди имом-хатиби Соҳибжон қори Аҳмедов (2012 йили 3-ўрин) ҳамда Марғилон шаҳар “Робия ҳожи она” масжиди имом-хатиби Раҳматуллоҳ қори Файзуллаев (2014 йили 3-ўрин) ҳамда Бағдод тумани “Қўштегирмон” масжиди имом-хатиби Муҳаммадсапохон Давлатёров (2016 йили 3-ўрин)лар ҳам мазкур кўрик танловнинг Республика босқичида қатнашиб, совринли ўринларни эгаллаганлар.

Айни вақтда вилоятимизда “Энг маърифатли имом – 2019” кўрик танловининг дастлабки – шаҳар-туман босқичлари бошлаб юборилди. Жойларда фаолият олиб бораётган имом-хатиблар ва имом-ноиблари белгиланган саволлар асосида ҳакамлар ҳайъати қаршисида ўз билим ва малакаларини синовдан ўтказмоқдалар. Бугунгача танловнинг биринчи босқичи Марғилон ва Фарғона шаҳарлари ҳамда Қўштепа туманида ўтказилиб, кейинги босқичда иштирок этувчи ғолиблар аниқланди.

Иштирокчиларнинг чиқиши ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди. Якуний натижаларга кўра, энг кўп бал тўплаган Марғилон шаҳридан Мамарасулов Юнусхон (“Саиджалолхон тўра” масжиди имом-хатиби); Фарғона шаҳридан Юсупжонов Алишер (“Нур” масжиди имом-хатиби); Қўштепа туманидан Каримов Хайруллоҳ (“Сармазор” масжиди имом-ноиби)лар танловнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Кўрик танловнинг биринчи босқичи жойларда давом этмоқда.

Раҳматуллоҳ ЖАЛИЛОВ,
Вакиллик матбуот хизмати

Ижтимоий тармоқларда улашинг!!!

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan