Бугун, Фарғонада “Энг маърифатли имом – 2019” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилади

Муҳтарам мухлислар!

Маълумки, ҳар йили анъанавий тарзда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида фаолият кўрсатиб бораётган имом-хатиблар ўртасида “Энг маърифатли имом” кўрик-танлови ўтказиб келинади.

Бугун, 27 август куни Марғилон шаҳридаги “Саиджалолхон тўра” масжидида мазкур танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтади. Унда танловнинг дастлабки – шаҳар-туман босқичида ғолибликни қўлга киритган 19 нафар имом-хатиб ва имом-ноиблар иштирок этадилар. Вилоят босқичида биринчиликни қўлга киритган ғолиб танловнинг Республика босқичига йўлланмани қўлга киритади. Шунингдек, танлов давомида турли номинацияларда ҳам ғолиблар тақдирланади.

Танловнинг вилоят босқичидаги иштирокчилари билан танишинг:

Юсупжанов Алишер Ибрoҳимжон ўғли – Фарғона шаҳар «Нур» масжиди имом-хатиби;
Азамов Иқбол Мавлон ўғли – Қўқон шаҳар «Дегрезлик» масжиди имом-хатиби;
Мамарасулов Юнусхон Юсуфжон ўғли – Марғилон шаҳар «Саид Жалолхонтўра» масжиди имом-хатиби;
Абдужамилов Аслиддин  Абдулҳафиз ўғли – Қувасой шаҳар «Аҳмадали бобо» масжиди имом-хатиби;
Каримов Хайрулло Рўзимуҳаммад ўғли – Қўштепа тумани «Сармазор» масжиди имом-ноиби;
Сайфуллаев Сардорбек Аҳадулло ўғли – Ёзёвон тумани «Абу Ҳурайра» масжиди имом-ноиби;
Масаидов Саидкамолхон Умарали ўғли – Тошлоқ тумани «Ибн Умар» масжиди имом-хатиби;
Тўрахонов Таваккалхон Зиёдхон ўғли – Қува тумани «Мавлон ҳожи» масжиди имом-хатиби;
Абдуназаров Воҳиджон Маманазар ўғли – Сўх тумани «Хожа Абулқосим» масжиди имом-хатиби;
Абдухолиқов Абдумўмин Абдурасул ўғли – Фарғона тумани «Ҳувайдо» масжиди имом-хатиби;
Норимов Валижон Юлдашали ўғли – Олтиариқ тумани «Полосон» масжиди имом-хатиби;
Қурбонов Неъматали – Риштон тумани «Хўжай боб» масжиди имом-хатиби;
Мўйдинов Маҳмуджон Ғуломиддин ўғли – Бағдод тумани «Қоровултепа» масжиди имом-хатиби;
Лутфиддинов Мансуржон Собир ўғли – Бувайда тумани «Сўфи Оллоёр» масжиди имом-хатиби;
Аҳмадхўжаев Насруллохон Аъзам ўғли – Учкўприк тумани «Муҳаммаджаҳонгирхон Ғозий» масжиди имом-хатиби;
Аҳмедов Отабек Эргашхўжа ўғли – Данғара тумани «Оқтепа» масжиди имом-хатиби;
Тўхтабоев Абдулазиз Абдулфатто ўғли – Бешариқ тумани «Фирдавс» масжиди имом-хатиби;
Пармонқулов Анваржон Алижон ўғли – Фурқат тумани «Ал-Мадинатул Мунаввара» масжиди имом-хатиби;
Норматов Даврон Нурали ўғли – Ўзбекистон тумани «Оқтепа» масжиди имом-хатиби.

Барча иштирокчиларга муваффақият тилаймиз!

Фарғона вилояти вакиллиги матбуот хизмати

Ижтимоий тармоқларда улашинг!!!

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan