Эри мусулмон-у хотини христиан: булар ўртасидаги никоҳ жоизми?

Савол: Ассалому алайкум!
– Ҳурматли устозлар! Бизни ишхонада бир христиан аёл ишлайди. Уни эри мусулмон, бугун унга “эринг мусулмон, сенчи” дедим. У “Ҳа, мен христианман, лекин эрим билан масжидга бориб никоҳ ўқиттирдик. Домла омин қилганда мен ҳам омин қилдим, эрим ҳар доим уйда омин қилса мен ҳам омин қиламан, лекин христиан динига ҳам этиқод қиламан” деди. Унга бу мумкин эмас, эринг исломда бўлса сен ҳам исломда бўлишинг керак десам, “агар шундай бўлса қани менга Қуръондан оят ёки ҳадис бўлса кўрсат” деди. Мен Инша Аллоҳ кўрсатаман дедим. Илтимос менга ёрдам беринг, Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
– Сиз нотўғри айтибсиз. Христиан ва яҳудий динидаги бўлган аёл ўз динида қолган ҳолатда мусулмонга турмушга чиқиши мумкин. Аллоҳ таоло «Моида» сурасида марҳамат қилади:
الْيَوْمَ أُحِلَّ لَكُمُ الطَّيِّبَاتُ وَطَعَامُ الَّذِينَ أُوتُواْ الْكِتَابَ حِلٌّ لَّكُمْ وَطَعَامُكُمْ حِلُّ لَّهُمْ وَالْمُحْصَنَاتُ مِنَ الْمُؤْمِنَاتِ وَالْمُحْصَنَاتُ مِنَ الَّذِينَ أُوتُواْ الْكِتَابَ مِن قَبْلِكُمْ إِذَا آتَيْتُمُوهُنَّ أُجُورَهُنَّ مُحْصِنِينَ غَيْرَ مُسَافِحِينَ وَلاَ مُتَّخِذِي أَخْدَانٍ وَمَن يَكْفُرْ بِالإِيمَانِ فَقَدْ حَبِطَ عَمَلُهُ وَهُوَ فِي الآخِرَةِ مِنَ الْخَاسِرِينَ۝
Бугунги кунда сизларга барча пок нарсалар ҳалол қилинди. Китоб берилганларнинг таоми сиз учун ҳалолдир. Сизнинг таомингиз улар учун ҳалолдир. Иффатлари сақланган мўминалар ва сиздан олдин китоб берилганлардан бўлган иффатлари сақланган аёллар ҳам, агар иффатингизни сақлаган, зинога бормаган ва ўйнаш тутмаган ҳолингизда маҳрларини берсангиз, (сизга ҳалолдир). Ким иймонни инкор қилса, унинг амали ҳабата бўлади ва у охиратда зиён кўрувчилардандир. Валлоҳу аълам!

savollar.islom.uz

Ижтимоий тармоқларда улашинг!!!

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan