Фарғонада эркаклар ўртасида ўтказилган Қуръон мусобақасининг вилоят босқичи ғолиблари аниқланди (видео)

Мамлакатимиз раҳбари Ш.Мирзиёевнинг ташаббуси билан ташкил этилган Қуръон мусобақаси диёримизга Аллоҳнинг раҳмат ва баракоти ёғилишига сабаб бўлаётгани, бундан эса халқимиз фақатгина мамнуният ва шукроналиги ортаётганини ҳис қилиш қийин эмас, албатта.

13-март куни вилоятимизда ўтказилган Қуръон мусобақасининг иккинчи босқичи ҳам якунланди. Аллоҳнинг каломини ўқишда беллашган қори ва қориялар мусобақасини минглаб юртдошларимиз бевосита кузатиб боришди. Шунингдек, muslim.uz портали ва fargonaziyo.uz сайтининг ижтимоий тармоқлари орқали онлайн тарзда эфирга узатилди.

Шу билан бирга, вилоятимизнинг «Фарғона», «Рухсор» ва «Марғилон» телеканаллари орқали мунтазам равишда ёритиб борди.

Қуйида «Рухсор» телеканали томонидан тайёрлаб эфирга узатилган Қорилар мусобақасининг тақдирлаш маросимидан лавҳаларни сиз азизларга тақдим қилимиз.

Бизни кузатишда давом этинг!

БИЗНИ «YOUTUBE» КАНАЛИМИЗ ОРҚАЛИ КУЗАТИБ БОРИНГ!!!

Тавсия этамиз

Leave a Comment