Эрнинг рухсатисиз аёл болани аборт қилдирса… бунинг ҳукми қандай бўлади?

Савол: Ассалому алайкум!
–  Муҳтарам “Зикр аҳлидан сўранг ҳайъати” аъзолари! Аллоҳ сизлардан рози бўлсин! Оиламизда кичкина келишмовчиликлар сабаб аёлим билан аразлашиб қолдик. У “ажрашаман, яшамайман” деб уйдан кетиб қолди. Ўжарлик қилиб уйга қайтмаяпти. Бир ёшли қизимиз бор, ҳозирда иккинчи фарзандга 4-5 ойлик ҳомиладор. Келишмовчиликнинг сабаби “Болани туғмайман” деб, менинг рухсатимсиз аборт қилдирибди. Бунинг ҳукми қандай бўлади? Илтимос ёрдам беринглар. Жавоб учун аввалдан раҳмат.

Жавоб: Ва алайкум ассалом! 
– Одатда бундай ишни қилувчи аёлларга Аллоҳнинг бирор балоси ёғилади. Бироз кечикиши мағрурлантириб ва ҳотиржам қилиб қўймасин. Аллоҳ кофирларга бошқача, мусулмонларга бошқача муомала қилади. Бошқа дин вакилларининг бундан-да баттар ишларни қилишаётсада, уларни жазоламаслиги мусулмонларни алдаб қўймаслиги керак. Озроқ сабр қилсангиз ўзи хатосини тушунади ва тушунмасдан бошқа иложиси ҳам қолмайди. Тўрт ойда чақалоққа руҳ киради. Аёлингизни қилган иши одам ўлдириш ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

savollar.islom.uz

Ижтимоий тармоқларда улашинг!!!

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan