Эсналганида нима учун қўл билан оғиз беркитилади, бунинг бир асоси борми?

Савол: Эсналганида нима учун қўл билан оғиз беркитилади? Бунинг бир асоси борми?

Жавоб: Албатта бор. Бу ҳақда ҳатто Имом Бухорийнинг «ал-адаб ал-муфрад» китобларида махсус «Эснаганда қўл билан оғизни тўсиш ҳақида» номли боб мавжуд. Шу бобда келган ҳадислардан бирини зикр қилиб ўтамиз.

Абу Саид Худрий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: «Сизлардан бирортангиз эснаса, қўлини оғзига қўйсин, чунки шайтон киради».

Эснаш келганида намоздан бошқа ҳолларда чап қўл орқаси билан оғиз тўсилади. Шунингдек, ҳадисларда эснаб туриб «ҳооҳ» дейиш шайтоннинг яйрашига сабаб бўлиши ҳам баён этилган.

«Сўраган эдингиз» китобидан

 БИЗНИ «YOUTUBE» КАНАЛИМИЗ ОРҚАЛИ КУЗАТИБ БОРИНГ!!!

Тавсия этамиз

Leave a Comment