Фарғонада жума маърузаси сурдо тилида намойиш этилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ногиронлиги бўлган фуқаролар, жумладан, эшитиш-сўзлаш ва кўриш қобилиятида нуқсони бўлган фуқаролар билан тизимли равишда учрашувлар, хайрия тадбирлари ўтказилиб келинмоқда. “Surdo-online Uzbekistan” лойиҳаси ҳам шулар жумласидандир.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби ҳам “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан эшитиш ва сўзлашда нуқсони бор фуқаролар учун Марғилон шаҳридаги «Хонақоҳ» жомеъ масжидида жума маърузаларини сурдо таржимон ёрдамида намойиш этиш йўлга қўйилди. Кеча, Марғилондаги мазкур масжидда ногиронлиги бўлган кўплар кишилар йиғилдилар ва яратилган имкониятдан фойдаланган ҳолда мавъизаларни томоша қилишди. Яратилган ушбу хайрли ишлардан барчалари бирдай хурсанд бўлмоқдалар.

Шуни ҳам эслатиш лозимки, ҳар ҳафтанинг якшанба кунлари Фарғона шаҳридаги «Тоййиба» масжидида эшитиш ва сўзлашишда нуқсони бор фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбирлар ҳам ўтказилиб келинмоқда.

Fargonaziyo.uz матбуот хизмати

Ижтимоий тармоқларда улашинг!!!

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan