Фарғонада Қуръони карим қироати бўйича мусобақа

Ассалому алайкум, азиз Қуръон мухлислари! Жорий йилнинг 22 декабрь куни 2018 йилнинг биринчи ярмида Республикамизда 3 босқичдаги Қуръон мусобақаси ўтказилиши эълон қилинган эди.

Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуси билан ўтказилаётган ушбу Қуръон мусобақасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари  ва Тошкент ислом университети талабаларидан ташқари, масжидлардаги имом-хатиблар, имом ноиблари, муаззинлар ҳамда Қуръони карим қироати бўйича иқтидори бўлган 18-40 ёшдаги барча эркагу аёл фуқароларимиз иштирок этишлари мумкин.

Ҳозирда Фарғона вилоятида ҳам Қуръон мусобақасини ўтказиш учун тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган. Режага кўра, вилоятимизда мусобақанинг дастлабки – шаҳар ва туман босқичлари 5 та ҳудудда ўтказилиши белгиланмоқда. Мусобақанинг ўтказилиш санаси ва жойлари ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берилади.

Мусобақада иштирок этишни истаганлар 2018 йилнинг 13 январига қадар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллигига мурожаат қилишлари сўралади.

Рўйхатга олиш ишлари жорий 2018 йилнинг 13 январига қадар эрталаб соат 09:00дан кечги соат 18:00гача давом этади.

Қатнашувчилар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

–  Паспорт нусхаси (асли кўрсатилади),

–  4 дона фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмда).

Таъкидлаш жоизки, 13 январь рўйхатга олишнинг сўнгги куни бўлиб, иштирок этишни истовчилардан имкон қадар вақтлироқ мурожаат қилишларини сўраб қоламиз.

Мазкур мусобақада иштирок этишни хоҳловчилар қуйидаги рақамларга мурожаат қилишингиз мумкин:

+99 890 407 70 40;     +99 891 453 28 07;     +99 893 973 41 14.

Эслатиб ўтамиз, мусобақа икки йўналиш: ҳифз ва тиловат йўналиши бўйича ўтказилади. Ҳифз йўналишида Қуръони каримни тўла ёд олган қори ва қориялар, тиловат йўналишида эса Қуръонни гўзал тарзда тиловат қила оладиган фуқаролар иштирок этади. Шунингдек, биринчи босқич (шаҳар ва туман босқичлари) ғолиблари вилоят босқичида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлади. Вилоятда биринчиликни қўлга киритганлар эса республика босқичига йўлланма олади.

Вакиллик матбуот хизмати

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan