Фолбинни кўргани бориш мумкинми?

Савол: Ассалому алайкум!
– Бир яқин танишимиз бор. Авваллари, намоз ўқимасидан олдин бир фолчи опаникига болалари касал бўлса ёки бошқа масалалар бўйича ҳам кўп бориб, жуда яқин бўлиб қолишган.

Яқинда танишимни кўриб, фолчиникига бормай кетдингизми, дегандим: “ҳозирда фол учун бормайман, лекин ҳар замонда бир йўқламасам, хафа бўладилар. Ҳеч нарса қилмасам ҳам, нон ва ширинлик билан бориб кўрмасам ичини тортади”, деяпти.
Ман танишимга ундай инсонларни йўқлагани ҳам бормаслик керак. Чунки яна алданиб қолиш эҳтимоли катта дедим. Сизлар нима дейсизлар шунга?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
– Шунчаки оқибат қилиб бориб, шу баҳона насиҳат қилиб келса зарари йўқ. Аммо бориб келишидан бундай мақсад кўзланмаса, ёки уни тузалишига кўзи етмаса, умуман бормаслик керак. Валлоҳу аълам!

savollar.islom.uz

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan