Ўзбекистондаги илк “Ҳалол” стандарти бўйича меҳмонхона қурилиши бошланди

Самарқандда “Sahid Imam Al-Buhari” меҳмонхонаси қурилишига тамал тоши қўйиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизматига таяниб Kun.uz интернет нашри маълум қилди.

Имом Ал-Бухорий мажмуаси ҳудудида бунёд этиладиган меҳмонхона қурилиши Индонезиянинг “Sahid Group” компанияси ва SAG компанияси ҳамкорлигида амалга оширилади.

Ушбу меҳмонхона “Ҳалол” жаҳон стандартига жавоб берувчи Ўзбекистондаги илк меҳмонхона бўлади.

Дастлаб меҳмонхонада 100 та хона очиш, яқин 5 йилда эса улар сонини 300 тагача етказиш режалаштирилган.

Ижтимоий тармоқларда улашинг!!!

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan