Ҳазрати Умарнинг “айбини топган” саҳоба

Мўминлар амири Умар розияллоҳу анҳу: “Айбларимни менга ҳадя қилган кишини Аллоҳ раҳм қилсин!” дер эдилар ҳамда бу борада Салмони Форсийни ўзларига ёрдамчи ҳисоблар эдилар.
Иттифоқо, бир куни Ҳазрати Умарнинг ҳузурига келган Салмони Форсий қаттиқроқ сўроққа тутилди.
“Эй Салмон, мендан сенга ёқмайдиган нима етди?”, деди Умар розияллоҳу анҳу. У эса айтишдан бош тортди. Амирул-мўмининнинг сўзида қатъийлигини ҳис қилган Салмони Форсий шундай деди:
“Мендаги хабарларга кўра, бир дастурхонда икки хил таом ер, ҳамда икки сидирға кийим қилиб олиб, бирини кундузи, иккинчисини эса кечаси киярмишсиз?!”
“Яна бошқа борми?”, деди Ҳазрати Умар.
“Йўқ”, дея жавоб қилди Салмон.
“Ҳозирданоқ шу икки камчиликка барҳам берилди дея ҳисоблайвер”, деди Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу.
Қиссадан ҳисса:
Бировлар айбидан топдингми лаззат,
Демак, улғаймоқда қалбингда ҳасад.
Эй дўстим, шу чоғда тезроқ ўзингни,
«Иймон» деб аталмиш табибга кўрсат!
Р.Жалилов тайёрлади
Ижтимоий тармоқларда улашинг!!!

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan