ДолзарбЖаҳолатга қарши - маърифат!Мақолалар

Ибн Таймиянинг ғояси қандай эди?

Бузғунчилик ва зўравонликка асосланган, эътиқодий бирликка таҳдид солган бундай оқимлар фаолияти ўз даври уламолари томонидан қаттиқ қораланиб, султонлар томонидан таъқиб қилинганини алоҳида таъкидлаш лозим.  Масалан, Умавий ва Аббосий халифалар хорижийларни бутунлай қириб ташлаш сиёсатини олиб борган эдилар. Шундай бўлсада, исломнинг моҳиятига бутунлай зид бўлган юқоридаги каби ғоялар ва амалиётлар кейинги даврларда ҳам ривож топганини айтиш ўринли.

Аҳмад ибн Таймиянинг (1263-1328) ислом байроғи остида пайдо бўлган экстремистик ғояларни ўзига хос тарзда ривожлантиргани ҳам фикримизнинг исботи бўла олади. Исломда инқилобий кураш таълимотини яратган ибн Таймия агар ҳукмдор бошқараётган давлатида исломдаги барча мажбуриятларни бажармаса, унинг ўзи ҳам кофир саналади. Кофир киши эса умматни бошқаришга ҳақли эмас. Шунинг учун унга қарши жиҳод эълон қилиши, шариат асосида бошқарилмаётган ҳокимият ҳукмдорини ағдариш даркор, деган қарашларни илгари сурган эди.

Ибн Таймиянинг мутаассибликка асосланган ғоялари, кейинчалик XVIII аср ўрталарида марказий Арабистонда ислом динини асл ҳолатига қайтариш байроғи остида содир этилган, тарихнинг қора саҳифаларидан ўрин эгаллаган, бузғунчилик ва бегуноҳ инсонларнинг қонини тўкиш каби террорчилик амалиётлари учун асос бўлди. Мусулмонлар ўртасида зидият уруғини сепадиган, ислом йўлида сиёсий ҳокимиятни зўрлик билан эгаллашга қаратилган бу ғоялар  XX асрда “Мусулмон биродарлар” каби радикал оқимларнинг шаклланишига замин яратди. Шунинг учун ҳам, мутахассислар ҳақли равишда Аҳмад ибн Таймияни ислом ниқобидаги экстремизмнинг ғоявий “бобоколони”, “Мусулмон биродарлар”  ҳаракатининг асосчиси Ҳасан ал-Баннони унинг “отахони” деб ҳисоблашади.

Толибжон ЭРГАШЕВ,
Бувайда тумани бош имом-хатиби

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Close