“Имом Муслим” масжиди

“Имом Муслим” масжиди Қува тумани М.Ҳасанов маҳалласи Истиқлол кўча 1-уйда жойлашган. Масжид биноси собиқ Иттифоқ даврида туман сув хўжалиги бошқармасининг эски биноси ва ҳовлиси ўрнига барпо этилган.

1991 йил Истиқлолга эришганимиздан сўнг, динимизга эътибор берилиб, тумандаги саховатли кишилардан Иброҳимжон Каримов ҳамда шу маҳалла ҳудудидаги фуқороларнинг ҳашари билан масжид қуриб битқазилган ва фаолият бошлаган.

Умумий ер майдони 2747 кв. метр ҳудудга барпо этилган масжид битта хонақоҳ ва ҳовлисида қад ростлаган айвондан иборат. Замонавий қулайликларга эга бўлган таҳоратхона ибодатга келувчилар хизмати.

Масжид имом-хатиби: Исахонов Абдулазиз

Масжид манзили: Қува тумани М.Ҳасанов маҳалласи Истиқлол кўча 1-уй

Тавсия этамиз

Leave a Comment