Имом-хатиблар учун қисқи муддатли ўқув семинар бошланди

2018 йил 14 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги томонидан вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда вилоятда фаолият кўрсатаётган имом-хатиблар ва имом-ноибларининг диний ва дунёвий билимларини оширишга қаратилган қисқа муддатли ўқув семинари ташкил этилди. Мазкур семинар “Фиқҳ илми” мактабида ташкил этилиб, режага кўра 8 кун давом этади. Дастлабки кунда Фарғона ва Қувасой шаҳри ҳамда Қува туманидаги имом-хатиблар иштирокида бўлиб ўтди. Семинар учун вилоятдаги тажрибали имом-хатиблардан иборат маърузачилар гуруҳи тузилди.

Семинарда маърузачилар томонидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5416-сонли Фармони мазмун-моҳияти ва унинг ижросини таъминлашдаги асосий вазифалар;

– Ақоид илми ва унга оид масалалар;

– Усули фиқҳ: шаръий далиллардан амалий ҳукмларни чиқаришдаги ўзига хос қонун ва қоидалар;

– Ислом динида жиҳод, ҳижрат, такфир, халифалик масалалари, бу борадаги соҳта даъволарга раддиялар;

– Марказий Осиёдаги тасаввуф ва тариқат йўналишлари;

– Ислом динида мўътадиллик: одамлар муаммоларини ҳал этиш, уларга яхшилик қилиш ҳам ибодат;

– “Ақидада адашган айрим оқимлар раддиялар” мавзуларида маърузалар қилинди.

Семинар якуни Ўзбекистон мусулмонлари идора ҳамда Дин ишлари бўйича қўмитадан мутахассислар таклиф этилиши режалаштирилган.

Семинар давом этмоқда.

Вакиллик матбуот хизмати

Тавсия этамиз

Leave a Comment