Иши битгунча сенга қарайди-ю, иши битгач…

Бахтиёрлигимнинг боиси бу бўлса ажаб эмас:
«Менда бор нарсалар учун севинаман. Менда йўқ нарсалар учун қайғурмайман».

Лев Толстой

***

Қалб осойишталиги – Аллоҳни таниш билан вужудга келади. Биз алҳол “бахт” деб ўйлаётган бойлик, мансаб, ҳатто оила қувончи – барчаси ўткинчидир. Аллоҳни таний олган кишининг бахтигина боқийдир. Аллоҳни таниш бахтига етган одамнинг келгусидаги ишлари уни саодатга етаклайди.

Тоҳир Малик

***

Бахтни бўлсанг, иккита бахтсизлик пайдо бўлади.

***

Фойданигина кўзлайдиган киши кунгабоқарга ўхшайди: Иши битгунча сенга қарайди-ю, иши битгач юз ўгиради.

***

Қози одамларга қарзини тўламай юрган бир кишини чой ичиш баҳонасида уйига чақиртириб, эшик олдига боғлаб кирган отини соттирибди. Бадалини қарз соҳибларига бериб, ҳалиги кишига дебди:
– Пиёда юрмоқ, бўйинда қарз билан от мингандан шарафлироқдир.

Манбалар асосида
Раҳматуллоҳ ЖАЛИЛОВ тайёрлади

Ижтимоий тармоқларда улашинг!!!

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan