Ислом – одамларнинг ҳаёт тарзига қилич билан кириб бормаган

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг muslim.uz портали орқали «Ҳақли эътироф рукни» остида (муаллиф: А.Сатторов – Халқаро алоқалар бўлими ходими) дунёнинг етакчи арбоблари томонидан пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга нисбатан билдирилган фикрлар гулдастаси бериб борилмоқда. Ана шу эътирофлардан сиз азизларга ҳам илиндик.

Маҳатма Ганди: Мен дунёда яшаб турган миллионлаб инсонларнинг қалбларини тўлқинлантирган одам ҳаётини янада чуқурроқ билишни хоҳладим ва ўша даврдаги одамларнинг ҳаёт тарзига Ислом қилич билан кириб бормаганига қайта-қайта ишонч ҳосил қилдим. Пайғамбар Муҳаммад (соллалоҳу алайҳи васаллам)нинг содда ҳаёт кечиришлари, ўзларини чексиз ҳокисор тутишлари, зиммаларидаги мажбуриятларини сўзсиз бажаришлари, саҳобаларга бутун борлиқларини бахшида қилишлари, жасурликлари, Яратганга ва ўз ишларига мутлоқ ишонишлари каби сифатлари, У зотни ҳар қандай тўсиқдан муваффақиятли ўтишга ёрдам берди, унутманг, қилич эмас.  Муҳаммад (соллалоҳу алайҳи васаллам) таржимаи ҳолининг иккинчи бобини тугатганимда, афсуски, ушбу буюк инсон ҳаётининг давомини ўқиш шахсан мен учун эмас экан, деб ҳисобладим.

Жорж Бернард Шоу: Мен доимо Муҳаммад  соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дини ажойиб тарзда жонли ва ҳаётий бўлгани учун юқори баҳо берганман. Фикримча, ёлғиз  мана шу динда борлиқнинг ўзгариш даври учун бирикиб-мослашиб кетиш каби қудрат борки, Исломдаги айнан шу ҳусусият барча асрларда жозибадор бўлиб қолаверади. Мен Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни ўрганиб чиқдим, у ажойиб инсон. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни қўллаб-қувватлаб фикр билдирадиган бўлсак, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни башарият қутқарувчиси деб аташимиз керак.

Монтгомери Ватт: Унинг (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам) ўз эътиқоди йўлида қатл этилишга тайёр экани, юқори маънавиятли уни етакчи деб билгани – унинг (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам) аслий ростгўйлигини исботлайди. Муҳаммадни (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ёлғончига чиқаришга уриниш кўпдан-кўп муаммолар келтириб чиқаради. Боз устига, Ғарб тарихидаги буюк шаҳсларнинг бирортаси Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) каби кўп эътироф этилмаган… Шундай экан, биз Муҳаммадни (соллаллоҳу алайҳи васаллам) тушунишни хоҳласак, аввало, инсоф қилиб, унинг фитратидаги ростгўйлик ва мақсадда  собитлик каби сифатларни тан олмоғимиз керак.

Томас Карлайл: Атрофини соғлом ақл-идрок ва яхши ният ўраган бу инсон (Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васаллам) ҳақидаги уйдирмалар (ғарбона маломат) фақат ўзимиз учун шармандаликдир.

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan