ДолзарбЖаҳолатга қарши - маърифат!Мақолалар

Жаҳолат тўри

Мутахассислар Аҳмад ибн Таймияни ислом ниқобидаги экстремизмнинг ғоявий “бобокалони”, “Мусулмон биродарлар” ҳаракатининг асосчиси   Ҳасан ал-Баннони унинг “отахони” деб ҳисоблашади. Ҳасан Абдурраҳмон ал-Баннога бундай нисбатнинг берилиши бежиз эмас, албатта. Чунки, айнан Ҳасан ал-Банно (1906-1949) бир томондан “панисломизм”нинг йирик намоёндалари Жамолиддин Авғоний (1839-1897),  Муҳаммад Абдуҳ (1849-1905) ва Рашид Ридо (1865-1935) асарларига таянган ҳолда бугунги кунда кўплаб экстремистлар учун асос бўлиб хизмат қилаётган ғоявий дастурни ишлаб чиқди. Иккинчи томондан, 1928 йилда Исмоилияда уни амалиётга тадбиқ этиши хизмат қиладиган диний-сиёсий моҳиятга эга “Мусулмон биродарлар”  ҳаракатини тузди.

Дастлаб уни “панисломизм” асл исломга қайтиш каби ғоялар маҳаллий диний арбоблар орасида кучли қарашликка учради. Шундан сўнг, Банно ўз ихлосмандларини мусулмонлар тўпланадиган масжидларда эмас, балки одамлар гавжум бўладиган жойлар, бозорлар, ҳаттоки, қаҳвахоналарда уни диққат билан тинглайдиган ва унинг даъватини қўллаб-қувватлайдиган тарафдорларини топа бошлади. Кейинчалик, Банно ўзининг экстремистик ҳамда радикал ғоялар билан йўғрилган маърузаларини тўплаб, “Мажмуатур-расоил” (Маърузалар тўплами) номли китобини чоп этди.

1949 йил 12 февралда уюшма асосчиси Ҳасан ал-Банно мамлакат махфий хизмати томонидан қатл этилди. Бу ташкилотга берилган қаттиқ зарба эди. Бироқ “биродарлар” тарғиб қилган ғоялар мисрликлар орасида муайян даражада тарқалиб, чуқур илдиз отиб улгургани ва Банно бошлаган ишларни давом эттира оладиган издошлари етишиб чиққани боис, уларни тўлиқ яксон қилишнинг имкони бўлмади. Ҳасан ал-Баннодан кейин “биродарлар”га Ҳасан Исмоил ал-Ҳудайби 1891-1973.Умар ат-Тилмисани (1904-1986), Муҳаммад Хамид Абу ан-Наср (1913-1996), Мустафо Машҳур (1921-2002), Муҳаммад Маъмун ал-Ҳудайби (1921-2004) ва Муҳаммад Маҳди Акеф (1928 йилда туғилган) раҳбарлик қилдилар. 2010 йил 16 январдан эътиборан, “биродарлар” тарихида 8-раҳбар этиб сайланган мисрлик Муҳаммад Бадин ташкилотни бошқарди. 2013 йилда миср ҳукумати томонидан ҳибсга олинган, 2014 йил 28 апрелда Бадин ўз ҳимоясини тақдим эта олмаган саккиз дақиқалик суд жараёнидан сўнг у ва бошқа мусулмон биродарлар тарафдорлари бўлган 682 киши билан бирга ўлимга маҳкум этилган. Аммо ислом ниқобидаги экстремизмнинг ғоявий асосчиси номини олган Саид Қутб, гарчи ташкилотга расман раҳбарлик қилмаган бўлсада, Баннодан кейин “Мусулмон биродарлар” тарихида иккинчи шахс сифатида алоҳида эътироф этилади.

Толибжон ЭРГАШЕВ,
Бувайда тумани бош имом-хатиби

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Close