Жавобда эмас, савол (бериш)да «фаросатли бўлиш» муҳим экан

Савол: Ассалому алайкум!
– Ҳаммамиздан Аллоҳ рози бўлсин! Мени хотиним «оддий лағмоннинг хамирини ўзим қилдим» деб (ишонтириш мақсадида) «Аллоҳ урсин» дея ёлғон касам ичди. Кейин мендан кечирим сўраганди, мен «Худодан сўрагин кечиримни» дедим. Лекин кўнглимда унга (нисбатан) ишонч қолмади.

Мен аёлимни каттиқ рашк қиламан. Бошқа ишлар қилиб, масалан зино қилиб ҳам менга «Аллоҳ урсин» дея алдаши мумкин деб ўйлаяпман. Бунака аёл билан яшашдан (кўра) яшамаган яхшими? Нега десангиз, унга (нисбатан) ишончим қолмади. Ўша кундан бери жанжал тез-тез бўладиган бўлиб қолди уйимда.

Шариатда бунақа пайтда нима килиш керак? Сизларнинг жовобингиз оиламга таъсир қилиши мумкин. Иккита болам бор, ўғилим 9 ёш, қизим 6 ёш. Илтимос, тўлиқ, тушунарли, фаросат билан аниқ жавоб беринглар, раҳмат!

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
– Сиз охирги гапингиз билан бизни фаросатсизликда айблаётганга ўхшайсиз. Зеро, гапингизни мазмуни шуни ифода қилди. Шунинг учун савол йўллаган вақт уни диққат билан кўздан кечириш лозим.

Саволингизга қайтсак, сиз ёмон гумон қилишдан сақланинг. Шунда оилангиз тинч бўлади. Бундан ташқари аёл кишига тўғри йўлга солиш эр кишининг масъулиятидир.

ЎМИ Фатво ҳайъати

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan