Жиддага парвозлар сони икки марта оширилиши мўлжалланмоқда

Кеча, 11 октябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Транспорт вазирлиги раҳбар ва масъул ходимлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбир давомида темир йўл ва ҳаво транспорти соҳаларида амалга оширилган ишлар бўйича ҳам маълумотлар берилди. Kun.uz нашри бу ҳақда маълум қилмоқда.

Хабарда қайд этилишича, «Тошкент-Жидда-Тошкент» йўналишида мунтазам парвозлар сонини ҳафтасига 7тадан 14тага қадар ошириш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бу эса ўз навбатида «Умра+» дастури доирасида Жануби-шарқий Осиё мамлакатларидан Ўзбекистонга қўшимча хорижий сайёҳлар оқимини жалб этиш имконини беради.

Вакиллик матбуот хизмати 

Ижтимоий тармоқларда улашинг!!!

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan