Кексаларни эъзозлаш – бурчимиз!

Азал-азалдан халқимиз ўзининг юксак маънавияти ва гўзал одоб-ахлоқи билан бошқа халқлардан ажраб келган. Ота-боболаримиз ўз миллий ва диний қадриятларига жуда риоя қилиб, биз келажак авлодга намуна бўладиган ҳаёт кечирдилар. Ана шундай юксак қадриятларимиздан бири – бу ёши улуғ, кексаларни ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш ҳамда уларни эъзозлаш.

Ёши улуғларимиз билан суҳбатлашлар эканмиз, улар ҳам ҳам даврида  катталарни жуда ҳам ҳурмат қилганликларини, айниқса, катталарни кўрганларида қўлларини кўксиларига қўйиб, дарҳол салом бериб, одоб ила олдиларидан ўтишар экан. Бирор бир ўйин ўйнашаётган бўлса, катталар келиб қолгудек бўлса, токи улар кетгунларига қадар ўйинларини тўхтатиб туришганига нима дейсиз?! Ахир бу ҳам одоб-ахлоқнинг намунаси эмасми?!

Афсуски, ҳозирда айрим ёшларимизда ана шундай камчиликларни мавжудлиги, миллий ва диний қадриятларимизга бўлган эътиборнинг сустлашганидан ишорадир. Аслида қадим-қадимдан биз учун мерос бўлиб келаётган миллий ва диний қадриятларимизни унутган ва унутаётган ёшларимиз сони ҳам кам эмас, бу эса бизларни сергакликка чақирадиган энг муҳим ишларимиздан бири ҳисобланади.

Бу борада биз ота-оналар, аввало, ўзимиз ибрат ва намуна бўладиган даражада бўлишимиз масаланинг энг муҳим омили ҳисобланди. Зеро, қуш инида кўрганини қилади дейди доно халқимиз. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳадисларида марҳамат қиладилар:

«Кимки гўдакларга меҳрибон бўлмаса, ёши улуғларни ҳурмат қилмаса, яхшиликка чақириб, ёмонликдан қайтармаса – биздан эмас”.

Бу ҳадиси шарифдан кўриниб турубдики, динимиз Исломда ҳам ёши улуғ инсонларни иззат ва ҳурмат килиш жудаям юксак макомга қўйилган.

Аллоҳ таоло юртимизни тинч осуда қилсин ва ёши улуғларимизни бахтимизга соғ-саломат юрушларини насиб килсин!

Шукрулло ЭГАМБЕРДИЕВ,
Тошлоқ тумани “Бурҳониддин Марғилоний” масжиди имом-хатиби

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan