Киприк уласам бўладими?

Савол: Ассалому алайкум!
– Саволим шундан иборатки, хўжайиним киприги узун аёлларни яхши кўрадилар. Мани кипригим калта ва  сийрак бўлгани учун ҳозирда урф бўлган (нарашивание 1 ойлик) киприкдан ула деяптилар. Сезаман, кўчада юрганимизда ҳам киприги узун аёлларга кўп қарашади. Киприк уласам бўладими? Ҳароммасми? Шунинг ҳукми қандай илтимос жавоб берсангиз.

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
– Киприк улаш ҳам қуйидаги ҳадисга тушади.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَعَنَ اللهُ الْوَاصِلَةَ وَالْمُسْتَوْصِلَةَ وَالْوَاشِمَةَ وَالْمُسْتَوْشِمَةَ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ улама қилувчи аёлни ҳам, улама қилдирувчи аёлни ҳам, вашм қилувчи аёлни ҳам, вашм қилдирувчи аёлни ҳам лаънатласин», дедилар». Валлоҳу аълам!

savollar.islom.uz

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan