«Кўчирмачилик»нинг ҳукми қандай бўлади?

Савол: Ассалому алайкум!
– Устозлар, Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин! Маълумки, олий таълим муассаларида оралиқ, якуний назорат ишлари (талабалар билимини баҳолаш учун) ўтказилади ва уларнинг натижаларига қараб талабаларга стипендия чиқарилади. Агар шундай назоратларда талаба (китобдан, интернетдан ва бошқа бировдан) кўчирмачилик қилса, натижада юқорироқ балл олиб, ўша баллга кўра оладиган стипендияси (миқдори ошиб кетиши)нинг ҳукми қандай (ҳалол, ёки ҳаром, макруҳ, мубоҳ)? Аниқроқ ва батафсилроқ жавоб беришингизни илтимос қиламиз! Агар саволим ноўрин бўлса узр сўрайман!

Жавоб: Ва алайкум ассалом! 
– Ҳаром йўл билан қилинганни ҳаром, макруҳ йўл билан қилингани макруҳ бўлади. Валлоҳу аълам!

savollar.islom.uz

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan