Қанийди, у менга ғамхўр бўлса

Париж шаҳридаги масжидлардан бирига ёш бола югурганча кириб келди-да, масжид имомига:

– Масжидингизда таълим олишим учун онам мени жўнатдилар, – деди. Имом ундан:

– Майли, лекин онанг қани? Баъзи нарсаларни гаплашиб олишимиз керак, – деди. Бола эса:

– Онам кўчада, лекин бу ерга кира олмайди. Чунки онам мусулмон эмас, – деди. Шунда имом ишни аниқлаштириш мақсадида ташқарига ошиқди. Масжид ташқарисида эса боланинг ғайридин онаси турарди. Имомни кўрган она шундай деди:

– Мени мусулмон қўшним бор, унинг болалари мактабдан келган заҳоти, онасининг қўлини ўпади. Шунингдек, қўшнимнинг уйидан эса бахт-саодат аримайди. Муҳтарам домла, яна шунга ҳам аминманки, бизнинг шаҳримизда ота-онасини қариялар уйига топширган бирон мусулмонни билмайман. Ўғлимни олиб қолиб, унга тарбия берсангиз, исломни ўргатсангиз, шояд ўғлим ҳам мусулмонлар ота-оналарига қилган ғамхўрлигини менга ҳам қилса!

Эй мусулмон дўстим! Аллоҳ таоло бизни ўзининг сўнгги ва мукаммал дини Ислом ила шарафлантирди. Шундай экан, ота-онангизни ҳаётлик вақтида қадрланг! Зеро, Аллоҳ таоло бандаларига шундай амр этган:

Раббингиз, Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди. (Эй инсон!) Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар, уларга “уф!” дема ва уларни жеркима! Уларга (доимо) ёқимли сўз айт” (Исро  сураси, 23‑оят)

 

Жалолиддин МАМАТҚУЛОВ,

Учкўприк тумани «Шоҳ Муқаддам» масжиди имом-хатиби

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan