Савол-жавоб

«Кўзингга қалам теккизсанг талоқсан» деса, талоқ тушадими?

Савол: Ассалому алайкум!
– Эр аёлига «Кўзингга қалам теккизсанг талоқсан», – деса, аёли қовоғига ва кипригига қалам теккизса талоқ тушадими?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
– Сиз айтган ҳолатда эрнинг нияти сўралади. Агар эр “Мен кўзингга қалам теккизсанг, деган гапимда қовоқни, киприкни ҳам ният қилганман, деса, талоқ тушади. Талоқ эр айтган иш юзага чиққандан кейин тушади. Ҳали қилмаган бўлса, токи ўша ишни қилмагунича тушмайди. Чунки одатда кўзга дейилганда ўша аъзолар тушунилиши мумкин. Чунки кўз шаффоф нарса бўлиб унга ҳеч нарса теккизиб бўлмайди. Ёки эр ҳақиқатан кўзни ўзини ният қилган бўлиши мумкин. Бу бизга қоронғу нарса. Шунинг учун бу масала юқорида айтилганидек жонли мажлисда ҳал қилинади.

Қолаверса, аёллар ҳам эр бирор ишни буюрса, қайсарлик қилиб, бўйин товламай бажарса, эр талоқ сўзини оғзига олишга мажбур бўлмайди. Валлоҳу аълам.

ЎМИ Фатво ҳайъати

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Close