Либос – инсоннинг маънавий дунёсидан даракдир

«Эй одам болалари! Батаҳқиқ, сизларга авратингизни тўсадиган либос ва зийнат либосини туширдик. Тақво либоси-ана ўша яхшидур. Ана ўшалар Аллоҳнинг оятларидандур. Шоядки эслатма олсалар” (Аъроф  сураси 26-оят).

Ҳа азизлар либос инсонга берилган неъматлардан биридир. Инсон бу неъматни қадрлашлиги ва шукрини қилишлиги лозимдир. Инсон либосни биринчи навбатда авратини ёпувчи неъмат деб билишлиги керак. Лекин афсуски, бугун аксар инсонлар бу борада либосни гўёки “обрў” манбаи яна мақтанишлик учун ҳам кийинадиганлар ҳам бисёрдир. Ваҳоланки, ҳар бир нарсада меъёр бўлгани каби кийинишда ҳам меъёр бўлиб, ортиқчаси исрофдир. Зеро Расулуллоҳ с.а.в. хадиси муборакда шундай марҳамат қиладилар: “Набий с.а.в. икки шухратдан қайтардилар. “Эй Аллоҳнинг Расули, икки шуҳрат нима?” – дейишди. “Кийимнинг юпқалиги ва қалинлиги, узунлиги ва қисқалиги. Бас ўшанинг ўртачаси ва тежамлиси бўлсин”, – дедилар”.

Бугун баъзи ёшларимиз “оммавий мадиният”нинг қулига айланиб, ким ўзарликка кийиниш, ўз-ўзини кўз-кўз қилиш, керак бўлса, бошқа инсонларни маданиятсизликда ҳам айблаб келишмоқда. Бу каби ёшлар бу ишлари билан асрлар давомида бизгача етиб келган диний ва миллий қадриятларимизни оёқ ости қилаётганликларини билишса эди. Бугун баъзи ёшларнинг кийиниши ва юриш-туришига қараб, қайси миллат фарзанди эканлигини ҳам ажратиб олиш қийин бўлмоқда. Бу ишлар билан баъзи ёшларимиз ўзлигини йўқотиб бормоқдалар. Қолаверса, либос эркаклар ва аёллар учун ажратиб қўйилгандир. Бу хусусда Расулуллоҳ с.а.в. шундан дедилар: “Набий алайҳиссалом хотинсифат эркакларни ва эркаксифат аёлларни лаънатладилар”.

Зеро инсон ташқарига чиқар экан, ўзининг ташқи кўринишига ва либосига қарашлиги керак. Чунки инсоннинг ташқи кўриниши унинг ички оламини кўрсатади. Саҳл ибн Ҳаназаладан ривоят қилинади: “Бизга Расулуллоҳ с.а.в.: “Албатта, сизлар биродарларингиз ҳузурига борурсизлар. Бас, либосингизни тузатинг, одамлар ичида худди холдек бўлинг”, – дедилар”.

Б.Акбаров,
Фарғона тумани “Мулла Мирзажон” масжиди имом-хатиби

Ижтимоий тармоқларда улашинг!!!

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan