Малайзиянинг «CSQLaw» компанияси Ўзбекистонда исломий банкинг хизматларини кўрсатади

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида Малайзиянинг «CSQLaw» компанияси вакиллари билан учрашув ўтказилди. ЎМИ Матбуот хизмати бу ҳақда хабар бермоқда.

Ушбу учрашувда «CSQLaw» компаниясининг филиалини Ўзбекистонда очиш бўйича музокаралар олиб борилган. Ушбу компания молиявий ва корпоратив хизматларни кўрсатади.

«CSQLaw» компанияси асосчиси Шамсул Камар бин Абд Рани таклиф ҳамда вазирлик фаолияти билан танишишда яқиндан ёрдам учун ўз миннатдорлигини билдирди.

Компания Қозоғистон, Тожикистон ва Афғонистонда исломий банкингни жорий қилишда кўмак кўрсатади.

Вакиллик матбуот хизмати

 

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan