Марғилонлик имомлар фахрий устозларни зиёрат қилдилар

Юртимизда бир неча йилдан буён анъанага алайланган, нишонланиб алоҳида эътибор қаратилган кунлардан бири “Хотира ва қадрлаш куни”дир. Бу кунда биз ўтмишда ўтган аждодларимиз, хусусун, Ватан озодлиги ва халқимиз фаровонлиги йўлида жонларини фидо қилиб, оламдан ўтиб кетган барча фидоий юртдошларимизни ёдга олиб, руҳларига Қуръон тиловат қилиб, дуойи хайрлар қиламиз. Ҳаётдагиларни эса зиёрат қилиб, насиҳат ва дуоларини олиб, хизматларини қилишга интиламиз.

Инсоний нуқтаи назардан тан олишимиз керакки, ўз меҳнатимиз, тижоратимиз, касбимиз ва бошқа ишлармиз билан банд бўлиб ўтганларни йўқлаш, ҳаётдаги ўринларини зикр қилишдан жуда ҳам бепарво эканмиз ёки бир замонда бир шаҳар туманда яшаб туриб, бутун умрлари заҳматда ўтган инсонларни хонадонларига боришга бепарво эканмиз. Ҳатто  узоқда яшаётган фарзандлар ҳам ота-онасини келиб зиёрат қилишга вақт топа олмайдиган ҳолатга келиб қолган бир пайтда 9-май санасини “Хотира ва қадрлаш куни” сифатида белгилаш барчамизга туртки ва танбеҳ десак муболаға бўлмаса керак.

Марҳум Собиржон домла Эминов, Нуруллохон домла Фаттоҳов, Зокиржон домла Иномов, Асадулло домла Раҳмонов… Бу зотлар нафақат Марғилон, балки мамлакатимизнинг барча гўшасида ўз мухлису шогирдига эга эдилар. Марғилон шаҳрида фаолият юритаётган имом-хатиблар “Хотира ва қадрлаш куни”да бир неча йиллар мобайнида дин ва халқ хизматида фидокорона хизмат қилган, турли қийинчиликларга бардош ила ҳаётини эзгуликка фидо қилиб ўтган фахрий имомларимиз хонадонларига ташриф қилдилар.

Қуръон тиловат қилиниб, ўтган устозлар ҳаққига дуо қилдилар. Шунингдек, фахрий устозлар Фаттоҳхон домла Луқмонов, Мусожон домла Ёқубов, Собиржон домла Норматов, Юсуфбурхон домла Қодиров, Акрамжон домла Жалилов ва Ғанижон домла Содиқовларни ҳам зиёрат қилинди. Зиёрат асносида устозлар ўзларининг илмий-ҳаётий фаолиятлари ва тажрибалари борасида сўзлаб бердилар.

Ташриф сўнггида фахрий устозлар юрт тинчлиги ва ободлиги, халқ фаровонлиги ҳамда дини Ислом ривожи йўлида дуога қўл очдилар.

Вакиллик матбуот хизмати

Тавсия этамиз

Leave a Comment