Марғилонлик нуронийлар Қўқонни зиёрат қилдилар

Апрель ойининг илк кунларида Фарғона вилояти вакиллиги кўмагида Марғилон шаҳридаги «Зиё» масжиди жамоасидан иборат бир гуруҳ кекса-нуронийлар кўҳна ва навқирон Қўқон заминига ташриф буюрдилар.

Зиёратчилар ташриф давомида «Жоме масжиди», «Худоёрхон ўрдаси» каби тарихий обидаларга ташриф буюрдилар.

– Биз ҳар йили мамлакатимизнинг диққатга сазовар, тарихий жойларини зиёрат қилишни одат қилганмиз. Ўтган йиллар ҳам бу каби зиёратларни амалга оширгандик. Бироқ бу сафаргиси ҳар сафаргидан кўра ўзгача, бўлиб, бундан барча бирдек мамнун, – дейди Марғилон шаҳридаги «Зиё» масжиди имом-хатиби Ҳасанбой домла.

Дарҳақиқат, айни вақтда юртимизда ички ва ташқи туризм, хусусан «зиёрат туризми»ни ривожлантиришга катта эътибор қаратилаётгани катта аҳамият касб этиш билан бирга юртимизга хориж мамлакатлардан ташриф буюрувчилар оқимини янада кўпайишига сабаб бўлмоқда. Айниқса, бу борада 2016 йил 2 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4861-сон фармони ва шунингдек, юртимизда туризм соҳасини ривожлантиришга қаратилган ислоҳотлар замирида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва унинг жойлардаги вакилликлари изчил саъй-ҳаракатларни олиб бораётганини қайд этиш ўринлидир.

Вакиллик матбуот хизмати

Тавсия этамиз

Leave a Comment