Мароқли учрашув

Тошлоқ тумандаги 22-умумий ўрта таълим мактабида тадбир бўлиб ўтди. Унда Тошлоқ тумани “Бурҳониддин Марғилоний” жоме масжиди имоми-хатиби Шукурилло қори Эгамбердиев ва юқори синф ўқувчилари иштирок этди.

Имом-хатиб юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга тўхталар экан, энг аввало, мана шундай дорул-омон замонда яшаётганагимиз учун шукроналар қилишимиз зарурлигини  таъкидлади.

Бугун биз глобаллашув жараёнлари жуда ҳам тезлашган, турли  марказлардан тарқалаётган мафкуравий хуружлар авж олган замонда яшаяпмиз. ХХ асрда инсониятга ядро қуроли катта хавф солган бўлса, бугунги кунга келиб турли бузғунчи мақсадларни кўзлаб уюштирилаётган ахборот хуружлари халқлар, давлатлар, минтақалар ҳаётига, ёшлар тақдирига таҳдид бўлиб қолмоқда.

Дунёдаги бузғунчи ва тажовузкор кучларнинг интернет имкониятларидан ўзларининг ғаразли мақсад ва манфаатлари йўлида фойдаланиши ҳолатлари ҳам кундан-кунга кўпайиб бораётгани, “Ахборот асри” деб аталаётган ҳозирги замонда маълумот олиш ва ахборот алмашишнинг қулай воситаси  интернет бўлиб қолаётгани, шу сабаб ҳам динимизда бу каби воситалардан фойдаланиш одоблари мавжуд бўлиб, ана шу одоб-ахлоқларга барча амал қилгандагина турли хавф-хатарлардан омонда бўлиши ҳақида гапириб ўтди.

Шунингдек, имом-хатиб  ўқувчиларни ўз сўзида мактаб улуғ даргоҳ эканлиги, ёшлик даврини қадрига етиш, илм олиш, устозларни ҳурмат қилиш, эъзозлаш, ота-она ва устозлар ўгитидан унумли фойдаланиш хақида тушунча берди. Ўз одоби, маданияти, миллий аънана ва қадриятларимизга ҳурмат билан муносабатда бўлган ота-боболаримиз ҳаётига оид жонли мисоллар, хикматли ривоятлар ила ўқувчиларни маънавий етук бўлишга чақирди.

Учрашувда дунёда яхшилик эгаси бўлишнинг фазилати, бировнинг дилини оғритиш, ёмонлик қилишнинг оқибати жиноятга етаклаши, ёмонликдан тийилиш кераклигини ҳам имом-хатиб эътироф этди.

А.Нишонов
Вакиллик матбуот хизмати

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan