“Мавлонхон ҳожи” масжиди

Қува тумани Қайирма маҳалла фуқоролар йиғини ҳудудида жойлашган “Мавлонхон ҳожи” масжиди, махалла аҳлининг ташаббуси билан собиқ иттифоқ даврида шу қишлоқда омборхона сифатида фойдаланилган ер майдони ўрнига 1991 йили масжид қурилиши режалаштирилади, ҳамда ҳашар йўли билан қурилиш  1998 йилда якунланади ҳамда маҳалла фаолларининг таклифига биноан шу қишлоқда яшаган халқ фидойиси,  Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Хайдаров Мавлонхон ҳожи номи берилган. Шундан буён масжидда беш маҳал намоз, жума ва ҳайит намозлари адо этиб келинмоқда. Ибодатга келувчилар учун қулай имкониятлар яратиш мақсадида ҳар йили масжидда ободонлаштириш ишлари олиб борилади.

Масжиди имом-хатиби: Ортиқов  Ахаджон

Масжид манзили: Фарғона вилояти Қува тумани Қайирма маҳалласи

Тавсия этамиз

Leave a Comment