Михсиз қурилган масжид

Дунёда биронта темир михсиз барпо этилган масжидлар жуда ҳам кам топилади. Шулардан бири Қозоғистоннинг Олма ота вилояти, Жаркент шаҳрида жойлашган жомеъ масжиддир. islom.uz портали бу ҳақда маълум қилмоқда.

“Жаркент масжиди” деб ном олган ушбу мусулмонлар ибодатхонаси 1895 йилда хитойлик меъмор Хон Пик томонидан барпо этилган.  Ушбу тарихий обида ўзида Хитой ва Марказий Осиё меъморчилиги санъатини ўзида мужассамлаштирган.

Намоз ўқиш хонаси 1000 кишига мўлжалланган мазкур масжиднинг умумий майдони 28х54 м, баландилиги 14.5 м, минорасининг баландлиги эса 19 м. ташкил этади.  Минора 52 та устун билан ўралган. Бинонинг ташқи ва ички қисми фақат ёғоч ўймакорлиги ва буёқлар билан безатилган. Масжиднинг деворлари тахтадан ясалган бўлиб, томи қалайдан. Ва албатта, бу иношоотнинг барпо этилишида бирорта ҳам темир мих ишлатилмаган. Масжид ҳозир ҳам энг кўп сайёҳлар ташриф буюрадиган шаҳарнинг диққатга сазовор жойларидан ҳисобланади.

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan