ЯНГИЛИКЛАР

Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Москва шаҳрида

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизматининг хабар беришича, 22 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Россия Федерациясида бўлиб ўтадиган халқаро анжуман ва унинг доирасидаги тадбирларда иштирок этиш учун Москва шаҳрига етиб бордилар.
Ўзбекистон делегациясини Москва шаҳрида Россия Федерацияси мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Рушан ҳазрат Аббасов кутиб олди.

Хабарда айтилишича, шу йилнинг 23 сентябрь куни Москва шаҳрида Россия Федерацияси мусулмонлари идорасининг қурултойи бўлиб ўтади.

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Close