Муфтий Усмонхон Алимов «Салмон Форсий» жоме масжидига ғишт қўйиш маросимида иштирок этмоқда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон АЛИМОВ айни пайтда Тошкент вилояти Зангиота тумани «Салмон Форсий» жоме масжидига ғишт қўйиш маросимида иштирок этмоқда. Бу ҳақда muslim.uz хабар бермоқда.

Муфтий Президентимиз бошчилигида сўнгги йилларда олиб борилаётган туб ўзгаришлар асносида юртимизда диний-маърифий ислоҳотларга ҳам алоҳида урғу берилаётганини алоҳида таъкидлаб, сўнгги вақтларда 24 та янги масжид очилгани, бундай саъйи ҳаракатлар келажакда давом этишини, маълум қилди.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари масжид жойлашган ҳудуд аҳолиси ва унга хизмат қилган барчани муборакбод этди.

Ушбу масжид халқимиз, маънавиятига, дину диёнати мустаҳкамлигига чин маънода хизмат қилиши, ёшлар тарбиясида муҳим аҳамият касб этишини, таъкидлади муфтий Усмонхон Алимов.

ОНЛАЙН КЎРИШ УЧУН:

Toshkent viloyati Zangiota tumani "Salmon Forsiy" jome masjidiga g'isht qo'yish marosimi

Опубликовано Fitrat Uz Вторник, 10 сентября 2019 г.

Ижтимоий тармоқларда улашинг!!!

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan