Муҳаррам ойи ва ашуро кунининг фазилати

“Муҳаррам” ойи – ҳижрий санадаги ўн икки ойнинг бири бўлиб, мусулмон тақвимидаги ҳижрий-қамарий сана айнан шу муҳаррам ойи билан бошланади. Маълумки, ҳар бир ойнинг номланиши – унинг мазмун-моҳиятида ҳам ўзига хос жиҳатлар ва сабаблар мавжуд. “Муҳаррам” ҳам шулар жумласидандир.

Муҳаррам – маън қилинган, ҳаром қилинган маъносини билдиради. Бу ой уруш ҳаром қилинган тўрт ойнинг бири ҳамдир.

Бу ойнинг ўнинчи кунини “Ашуро куни” дейилади. Ибни Аббос (р.а.) айтадилар. Набий (с.а.в.) Мадина шаҳрига келганларида Яҳудийлар Ашуро куни рўза тутар эдилар. Улардан (яҳудийлардан) бунинг сабаби сўралганида, бу кунда Аллоҳ Мусо ва Бани Исроилга Фиръавн қавми устидан ғалаба берган кундир. Шунинг учун ҳам биз бу кунни улуғлаб рўза тутамиз, дейишди. Шунда Набий (а.с.): “Биз Мусога улардан ҳақлироқмиз” дея рўза тутишга буюрдилар. Айрим уламолар ашуро куни рўза тутиш бир йиллик гуноҳга каффорат бўлади, деганлар.

Шунингдек, бу ойда оила аъзолар, қўни-қўшни, ёру дўстларни зиёрат қилиш, уларни кўнглини олиш, меҳрга муҳтож, бемор ва кексаларни кўнгилини кўтаришда ҳам кўплаб фазилат ва савоблар борлигини эслатиш лозим.

Неъмадали ҚУРБОНОВ,
Риштон тумани “Оқмозор” масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқларда улашинг!!!

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan