«Мурувват карвони» Фарғона томон йўлга чиқди

«Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан бугунги кунда улкан хайрия тадбирлари барча ҳудудларда ўтказилмоқда. Шу сингари тадбирлардан бири «Мурувват карвони» акциясидир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан «Мурувват карвони» лойиҳаси доирасида Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Тошкент, Андижон вилоятлари ва Тошкент шаҳрида хайрия юклари тарқатилган эди.

Бугун, 1 февраль куни «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан “Мурувват карвони”нинг навбатдаги хайрия юклари Фарғона вилояти томон йўлга чиқди. Фонд Матбуот хизмати бу ҳақда хабар бермоқда.

Ушбу вилоятда хайрия тадбирлари жорий йилнинг 2-3 февраль кунлари ташкил этилиши режалаштирилган.

«Вақф» фондининг юк автомашинасида ногиронлар учун аравалар, озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечаклар, диний-маърифий китоблар ва бошқа зарурий буюмлар ушбу вилоят томон йўлга тушди.

Қуйидаги фотолавҳаларда Фонд раҳбарияти ҳамда ходимларининг хайрия юкларини тақсимлаш жараёнини кўришингиз мумкин.

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan