“Мўсажон ҳожи” масжиди

Қува тумани Намуна қишлоғидаги Турк маҳалласида жойлашган “Мўсажон ҳожи” масжиди 1994 йилда Мўсажон хожи Шербўтаев ташаббуси ила шу маҳаллада истиқомат қилувчи аҳолининг ҳашар йўли билан қурилган. Юлдашев Одилжон домла масжиднинг биринчи имом-хатиб бўлган.

Масжид ҳужжатларини шакллантиришда марҳум Мавлонов Меҳмонхўжа отанинг меҳнатлари таҳсинга сазовор экани мамнуният ила тилга олинади.

1998-2000 йилларда ҳозирда туман бош имом-хатиби вазифасида хизмат қилаётган Расулхон Аҳроров бошчилик қилган.

Масжид имом-хатиби: Валиев Муҳаммадисо

Масжид манзили: Қува тумани Намуна қишлоғидаги Турк маҳалласи

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan