Мусулмонлар учун мўлжалланган илк браузер яратилди

Малайзиянинг Salam Web Technologies стартапи мусулмонлар учун мўлжалланган биринчи браузерни намойиш этди. Илова ўтган йили пайдо бўлган бўлиб, унга эндигина эътибор қаратилди, деб хабар берди Bloombergга таяниб KUN.UZ нашри.

Муаллифларнинг фикрича, SalamWeb интернетда бехатар сёрфинг қилиш учун мўлжалланган. Илова очиқ мазмундаги ва мусулмонларни таҳқирловчи материалларни тўсадиган фильтрларга эга. Масалан, браузер фойдаланувчига порнография ва қимор ўйинлари билан боғлиқ сайтларни кўрсатмайди. SalamWeb иловаси Windows, Mac, iOS ва Android тизимлари учун ишлаб чиқарилган.

— Биз интернетни яхшироқ қилмоқчимиз. У яхши ва ёмонга бўлинади, бизнинг браузеримиз яхши интернетга йўл очади, – деди Salam Web Technologies вакили Ҳасни Зарина.

Айни вақтда SalamWeb Малайзия ва Индонезияда яшовчи мусулмонларга мўлжалланган компания келгусида ер юзидаги мусулмон аҳолининг 10%ини ўз иловасига ўтказмоқчи. Bloomberg агентлигининг ёзишича, ҳозирда жаҳондаги мусулмонлар сони 1,8 млрд нафарга яқин.

Ижтимоий тармоқларда улашинг!!!

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan