Савол-жавоб

Намозни тиззани ёпадиган шортикда ўқиш мумкинми?

Савол: Ассалому алайкум!
– Намозни тиззани ёпадиган шортикда ўқиш мумкинми?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
– Шортик тиззадан тахминан бир қарич ва ундан кўпроқ тушиб турса, у билан намоз ўқиш жоиз. Калта шим (шортик)да намоз ўқиганда белни ёпса, тизза очилиб қолиши, тиззани ёпганда эса бел очилиб қолиши табиий. Ваҳоланки, тиззанинг ўзи ҳам аврат аъзо ҳисобланиб, уни тўртдан бирини очилиб қолиши намозни бузади. Шунинг учун ҳар бир намозхон ўзига қулай бўлган ва аврат аъзоларини мукаммал ёпадиган кийимда намоз ўқиши динимиз талабидир. Валлоҳу аълам.

ЎМИ Фатво ҳайъати

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Close