«Насаф» футбол клуби маъмурияти хайрли ишга қўл урди

Моҳи Рамазонда аҳолига ибодатларни тўлиқ амалга ошириш ва қулайлик яратиш мақсадида Насаф футбол клуби маъмурияти клуб уй ўйинларини ўтказадиган стадион ҳудудида намозхона ташкил этди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати бу ҳақда маълум қилмоқда.

Хабарда қайд этилишича, Футбол учрашувлари ташкил этилиш вақтига қараб, муборак Рамазон ойида рўзадорлар учун ифторликлар ҳам ташкил қилинмоқда.

Рўзадорлар ифторлик қилишлари учун стадионнинг 7-сектори ёнида жойлашган намозхона ёнига келиб ифторлик қилишлари ҳамда шом намозини адо этишлари мумкин.

Юртимиз мўмин-мусулмонлари учун бундай қулайликларни кўзда тутувчи ислоҳотларни амалга ошираётган ташкилотчилардан Аллоҳ рози бўлсин. Ўзбекистон мусулмонлари идораси бошқа футбол клубларини ҳам муқаддас ойда шундай ислоҳотларга қўл уришга чақиради.

Ижтимоий тармоқларда улашинг!!!

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan