Никоҳнинг фазилати

Никоҳ – Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гўзал суннат амалларидан бўлиб, жамиятда инсонларни ҳалол насл, зурриёт қолдириб яшамоқликларини таъминлайди. Саҳобаларнинг улуғларидан ҳисобланган Абдуллоҳ ибн Масъуд (р.а.)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилдилар: “Сизлардан қай бирингиз оила қуриб эркаклик вазифаларига қодир бўлса, бас уйлансин, зеро уйланмоқлик кишининг кўзи ва фаржини номахрамлардан тийинмоқ учун  парда ва қўрғондир. Бордию уйланишга имкон қила олмаса, бас рўза тутсин. Чунки рўза тутмоқлик у киши учун шаҳвоний ҳиссиётлардан тўсиқдир(Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Ушбу муборак ҳадис орқали Аллоҳ таоло никоҳ амалини нима учун жорий этганлиги ва унинг айни ҳақиқатини тушуниб етдик. Бугунги кунда ҳалқимиз ушбу фазилатли амални ижро этишликда масаланинг моҳиятини тушуниб етмасдан турли муаммолар билан ўзларини қийнаб, руҳан ва маънан қолаверса иқтисодий жиҳатлардан ҳам ўзларини-ўзлари қийнамоқдалар. Баъзан кишилар “тўй-тўйдек бўлсин-да” деб оғирдан-оғир қарз олишдан ҳам уялмаётирлар. Яратган Парвардигоримиз “Бақара” сурасида ўзининг ҳузуридан бандаларни дунё ва охират саодатига эришмоқлари учун таклиф этган амалларида инсонларнинг тоқатидан ташқари нарсани талаб этмаганлигини хабарини берган. Тўғри, никоҳни эълон қилиб, унинг шукронасини қавму-қариндошлар билан бақадри имкон тўй қилиш суннати мутоҳҳарада мавжуд. Лекин тўйдан олдинги ва кейинги, ҳатто тўй кунги қуда-анда ўртасида олди-берди сарф-ҳаражатлар бугунги кундан келиб чиқиб бунга баҳо берилса, ҳаддидан ошиш, “тўқликка-шўхлик” деб айтсакда, аммо Аллоҳ ва унинг Расулини амрини бузиб уларнинг ҳузурларида осий ва гуноҳкор бўлишдан қўрқиб юқорида айтилган бидъат ва иллатлардан тийинмоғимиз лозимдир. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг муборак таълимотларига тўғри амал қилсак, жамиятимиздаги соғлом муҳит янада мустаҳкам бўлиб фуқароларимизнинг диний ва дунёвий қарашлари тўғри шаклланар эди.

Яратган Роббимиз осмонимизни мусаффо қилгани каби қалбларимизни ҳам соф айласин! Юртимизни тинч қилгани каби, оилалаларимизни ҳам тинч қилсин.

Убайдулло АБДУЛЛАЕВ,

Фарғона вилояти бош имом-хатиби в/б.

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan