Нима қилай: Аёлим билан ажрашайми?

Савол: Ассалому алайкум!
– Ёшим 33 да. Икки нафар фарзандим бор. Аёлим билан турмуш қурганимга 9 йил бўлди. Уйлангунимга қадар аёлимни танимаганман. Аёлим биринчи унаштирилиб тўйи қайтиш бўлган. Буни билардим, бироқ кўриниши рисоладагидек бўлгани учун мен иккинчи бўлиб уйландим. Аёлим ақлан жуда содда бўлгани учун инсон ҳайвонни қўлга ўргатганда мен инсонку «ўргатаман» деб уйлаганндим. Кейин билсам адашган эканман. Қийналиб кетдим, ёши 30да, ўзи бир ишни удалай олмайди. Танишларим ажраш қачонгача куйиб яшайсан дейди. Ҳар куни жанжал. Ажрашай десам икки нафар фарзандим бор, нима маслаҳат берасиз. Мен фарзандларимни ўйлайман. Жавоб учун олдиндан раҳмат.


Жавоб: Ва алайкум ассалом! 
– Фарзандларингизни ўйлаб тўғри қиласиз. Жанжал ҳам қилманг, чунки сиз талаб қилаётган нарса аёлингизни лойига қоришмаган. Аёлингизни борича фойдаланинг. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan