Нур-Султон шаҳрида халқаро анжуман бошланди

Бугун, 11 апрель куни Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида “Маънавий ипак йўли, Ислом ва ёшлар: замонавий таҳдидлар” мавзусидаги халқаро анжуман ўз ишини бошлади. ЎМИ Матбуот хизмати бу ҳақда хабар бермоқда.

Мазкур анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари, Россия муфтийлар Кенгаши раиси Равиль Гайнутдин, Қозоғистон мусулмонлари идораси раиси, бош муфтий Серикбай ҳожи Ораз, Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Максатбек Токтомушев, шунингдек, Хитой, Молдова ва Финландия мусулмонлари етакчилари, жами бўлиб 14 та давлатдан дин пешволари иштирок этмоқда.

Анжуман тафсилотларини биз билан кузатиб боринг!

Вакиллик матбуот хизмати

Ижтимоий тармоқларда улашинг!!!

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan