Одам алайҳисаломга руҳ куй орқали кирганми?

Савол: Ассалому алайкум!
– Мен «Қиссаси Рабғузий»да “Аллоҳ таоло Одам алайҳисаломни яратиб унга руҳни киргизган” деган жойини ўқиган эдим. “Руҳ аввал киришга қўрққан, шундан сўнг Аллоҳ куй садоси билан руҳни танага киргизган, руҳ куйга маҳлиё бўлиб танага кириб кетган” деб эшитганман. Шу тўғри маълумот бўлиши мумкинми?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
– Эшитган гапингиз динга бўлган ҳам ёлғон ҳам туҳмат. Инсоннинг одати шуки ўзи қилаётган ишларига кўнгли таскин топадиган нарсаларни қидиради. Худони энг қаттиқ душманларидан бўлган фолбинлар ҳам Аллоҳ таолони “Ғайбни билувчи” деган сифатида тортиша туриб ўз ишини одамларга тарғиб қилиш учун “фолга ишонма фолсиз юрма” деб гап тарқатишган. Бу сиз айтган гап ҳам ўшанга ўхшаш гаплардандир. Валлоҳу аълам!

savollar.islom.uz

Ижтимоий тармоқларда улашинг!!!

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan