“Оила – муқаддас даргоҳ” мавзусида тадбир

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги  мажбурий ижро бюроси Бағдод тумани бўлими томнидан туман ҳокимлиги, прокуратура, ИИБ билан ҳамкорликда 2018-йил 12-апрел куни Бағдод тумани хокимлиги биноси мажлислар залида алимент тўловчи фуқаролар ҳамда ИИБ да рўйҳатда туриб аҳлоқ тузатиш жазосини ўтаётган маҳкумларни бандлигини таъминлаш борасида кенг қамровли меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Ушбу тадбирда туман хокими хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари, Ёшлар сиёсатини ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, туман прокурори, туман ИИБ бошлиғи, туман МИБ бошлиғи, ва бошқа мутасадди ташкилот раҳбарлари тумандаги МФЙ раислари иштирок этдилар.

Ушбу тадбирда туман бош имом-хатиби С.Ахмедов иштирок этиб “Оилада эр-хотиннинг вазифалари” мавзусида маъруза қилди:

– Эркак киши оиласига нисбатан барча масъулиятни ҳис этиши ва  ўзининг оилада устун эканини ҳеч қачон унутмаслиги керак. Шу  маънода  эркакнинг аёлдан устун экани ҳақида Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Эркаклар хотинлар устидан (оила бошлиғи сифатида доимий) қоим турувчилардир. Сабаб – Аллоҳ уларнинг айримлари (эркаклар)ни айримлари (аёллар)дан (баъзи хусусиятларда) ортиқ қилгани ва (эркаклар ўз оиласига) ўз мол-мулкларидан сарф қилиб туришларидир (Нисо, 34) оятини шарҳлаб, тадбир иштиркчиларига илмий ва ҳаётий мисоллар ёрдамида кенг қамровли тушунтириш берди.

Вакиллик матбуот хизмати

 

Тавсия этамиз

Leave a Comment