“Оммавий маданият”нинг салбий оқибатларига оммавий курашиш лозим

Юртимизда турли соҳаларга эркинлик берилиб, кун сайин иқтисодиётимиз ривожланиб, миллий урф-одатларимизни қайтадан ўз ўрнига тиклашга имкониятлар ва шарт-шароитлар яратилган.Юртбошимиз томонидан олиб борилаётган оқилона сиёсатлари орқали ватанимизда турли хил миллат ва элат эмин эркин осуда ҳаёт кечирмоқдалар. Шундай бўлсада миллатимизга ёд бўлган “Оммавий маданият”  яъни  биз Ўрта Осиё халқларига, хусусан биз ўзбек миллатига умуман хос бўлмаган ўта зарарли урф-одатлар кириб келаётганлиги жуда ҳам ачинарли хол бўлмоқда. Маданият деб хам бўлмайдиган бу жирканч иллатлар  тана аъзосига тушган касаллик “вирус” кабидир.Ота-боболаримиздан келаётган илм, одоб ахлоқ, таълим-тарбияни бир сўз билан айтганда маънавий бой меъросимизни йўқ бўлишига олиб борувчи омилдир.

Аввалам бор, “Оммавий маданият” ўзи нима деган саволга турлича фикрлар билдириш мумкин экан.Оммавий маданият  ана шу йўлда мухим вазифаниинсон маънавиятини йўқотиш орқали уни бўйсундиришга хизмат қилади. Оммавий маданият – аслида маданиятсизлик яъни, маънавиятсизлик ва ахлоқсизлик. Оммавий маданият ота-боболаримиз “қора” деган нарсаларни “оқ”,“оқ” деган нарсаларни “қора” деб уқтирмоқдир. Оммавий маданият – бу Оврупача яшаш,кийиниш, одоб-аҳлоқ, ёши улуғларимизнинг ҳаёттарзларини менсимасликдан иборатдир.

Оммавий маданият-тинч ва осойишта яшаётган миллатларни ичига фитна уруғини сочиб, ундан моддий манфаатдорликни кўзлаган айрим шахсларни“қуроли” десак янглишмаган бўламиз. Қурол дейишимизга асос бор. Айтайлик жанг вақтида бир дона қурол билан бир неча инсонларни хаётига нуқта қўйиш мумкин. Мавзумизда ёритиб борилаётган оммавий маданият кишининг ички оламини, иймонини, эътиқодини маънавиятини халок қилишдир десак менимча тўғри бўлса керак.

Азизлар! “Оммавий маданият”нинг салбий оқибатлари ҳақида бир қанча қарашлар билан танишдик.Замонавий тил билан айтганда биз инсон онгли жонзот ҳисобланамиз, шу билан бирга фойда зарарни ажратиб, зарардан ўзимизни олиб қочамиз ва фойдали нарсаларга доимо интиламиз. Фақат моддий фойда-зарарни фарқини қилмасдан, ундан ҳам муҳимроқ маънавий фойда-зарарларимиз ҳақида жон куйдирсак  нур устига аъло нур бўлар эди.

Кимдур Овропача маданиятини бизга ҳеч қандай таъсири йўқ деса, биз мисол тариқасида айтишимиз лозим бўладики, никоҳ тўйларимизда келинларимизни овропача оқ либос кийишлари, ёки келин-киёв шармандаларча рақс тушишлари, ё 15-20та машиналар қатор бўлиб ФҲДЁга чиқишлар ва ҳоказолар бизларни миллатимизнинг урф-одатларида бормиди? Йўқ албатта!

Ҳикоя қиладиларки “Динимизнинг улуғ шайхларидан бирлари сафарлари давомида поездда ҳам юришга ҳам тўғри келган экан, шу аснода бир неча шогирдлар хизматларида бўлиб турганларида, бир француз миллатига мансуб йўловчи шайхни олдиларига келиб, эй мусулмонлар раҳбари сизнинг динингизда аёлларни бегоналар кишилар кўриниши ман қиласизлар деса, Шайх албатта шундай дебдилар, шунда бояги француз мана мени турмуш ўртоғимни ҳамма кўряпти лекин бирор жойига зиён етмаптику дебди.Шайх оқилона жавоб бериш учун шогирдларига лимон чой тайёрлашни буюрибдилар. Лимон кесилганда франсузни холати ўзгариб оғзидан сув оқибди, шунда Шайх, кўрдингми лимонни кўриб оғзингдан сув оқди, энди бегона аёлларни кўрганингда бутун вужудинг жунбушга келмайдими? – дебдилар. Бояги француз берган саволидан ҳижолат бўлиб кечирим сўраган экан”.

Мамлакатлар уруш ўчоғига айланганини оммавий ахборот воситалари орқали кўриб кузатиб боряпмиз, лекин кимдир бундан ибрат олди ва яна кимдир шунчаки томошабин бўлиб қолмоқда. Агар биз ўз миллатимизга хос бўлган маънавиятни, маданиятни ёш авлодга ўргатмасак, фарзандларимизга одоб-ахлоқ таълим-тарбия бермасак, уларни китоб ўқишга, ўз миллатини, ватанини севишга тарғиб этмасак келажагимизни йўқотган бўламиз.

Ҳасанбой Олимназаров,

Марғилон шаҳри “Имом Заҳириддин” масжиди имом-хатиби

Тавсия этамиз

Leave a Comment