Онасининг дуоси сабаб, болага қайта жон кирди

Абдуллоҳ ибн Авн розияллоҳу анҳудан Анас ибн Молик, розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёнларида, Суффада эдик. Расули акрамнинг ҳузурларига ҳижрат қилган бир аёл келди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни аёллар ёнига, ўғлини эса бизнинг ёнимизга юбордилар. Орадан кўп ўтмай, аёлнинг ўғли Мадинада тарқалган вабо хасталигига чалиниб, вафот этди. Сарвари олам соллаллоҳу алайҳи ва саллам йигитнинг кўзларини юмганларидан сўнг, жасадни кўтаришимизни буюрдилар. Уни ювиш учун тайёргарлик кўрар эканмиз, менга:
– Эй Анас! Бор, онасига айт, – дедилар.
Онасига хабар бердим. Онаси келиб ўлган ўғлининг оёқ учи томонига ўтирди ва оёқларини ушлаб:
– Аллоҳим! Мен ўз хоҳишим билан мусулмон бўлдим. Сенинг динингга кирдим. Бутларга сиғинишни тарк этдим. Ўз хоҳишим билан Сенга юкиндим ва Пайғамбарингни севдим.
Аллоҳим! Мени бало-мусибатларга дучор қилиб, бутпарастларни севинтирма ва тоқатим етмайдиган ушбу мусибатни менга юклама…, – деб дуо қилди.
Аллоҳга қасамки, аёл дуосини тугатмасидан, ўлик оёқларини қимирлатиб, кўзини очди ва ўрнидан туриб кетди. Расулуллоҳ, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, вафот этгунларига қадар ўша йигит ҳам тирик эди…».

«Ғам-қайғусиз яшай десангиз»…

Ижтимоий тармоқларда улашинг!!!

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan