Савол-жавоб

Ўша ракатга улгурган бўламизми?

Савол: Ассалому алайкум!
– Намозда имом рукуга борганда бизлар ҳам қўшилиб қолдик, аммо бир маротаба “субҳана роббиял аъзим” дейишга улгурдик. Ўша ракатга улгурган бўламизми?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
– Улгурган бўласиз. Уч маротаба айтиш шарт эмас. Шу ерда намозга қўшилиш тартибини билиб олиш керак. Такбири уло учун тик турган ҳолатда такбир айтиш керак. Рукуъга кетиш учун яна бир такбир айтиб кейин рукуъга кетиш керак. Валлоҳу аълам!

savollar.islom.uz

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Close