Ўртага пул йиғиш ҳақида

Савол: Ассалому алайкум!
– Бизда ҳар ойликдан бир нималар учун пул ушлаб қолишади. Пулни бир аёл йиғиб беради. Мен у аёлга “сенга нима пулни йиғиб, гуноҳ бўлади” десам, “гуноҳи менга эмас, пулни олганга” дейди. Мен йиғиб бераман холос, дейди. Пул берганлар эса оғриниб, қарғаб чиқиб кетадилар. Пулни йиғиб берган аёлни гуноҳи борми, йўқми?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
–  عن عمرو بن يثربي رضي الله عنه – قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : لا يحل مال امرئ مسلم , إلا بطيب نفس منه
Амр ибн Ясрибий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмон кишининг кўнгилдан чиқармай берган моли ҳалол бўлмайди” деганлар. Ҳоким ривояти. Валлоҳу аълам!

savollar.islom.uz

Ижтимоий тармоқларда улашинг!!!

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan