ЎзбекистонЯНГИЛИКЛАР

Ўзбекистон аҳолиси 34 миллион кишидан ошди

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 18 февраль ҳолатига кўра, 34 002 410 кишини ташкил этди. Буни Давлат статистика қўмитаси сайтидаги махсус саҳифада келтирилган.

Ўзбекистон аҳолисининг 17 093 248 нафари эркаклар, 16 909 633 нафарини эса аёллар ташкил қилади.

2020 йил бошидан бери 127 387 киши туғилди, 29 193 киши вафот этди.

Республикага 23 617 киши кўчиб келди, 24 729 киши Ўзбекистонни тарк этди.

Fargonaziyo.uz сайти таҳририяти

Калит сўзлар

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Close