Пайғамбаримиз номларидан қурбонлик қилиш шариатимизда борми?

Савол: Ассалому алайкум!
– Саволим шундайки, бир танишим пайғамбаримизнинг номларидан қўй сўйиб қурбонлик қилдим, дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам энг олий мақомга эришган (жаннат аҳли)данлар, дўстимизнинг ҳимматига раҳмат, лекин бу шариатимизда борми? Жавоб учун раҳмат!

Жавоб: Ва алайкум ассалом! 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва улуғлар номидан қурбонлик қилиш…

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қурбонлик куни келганда икки қўчқорни қурбонлик қилар эдилар. Улардан бирини ўзлари, иккинчисини эса, умматлари томонидан.

عَنْ جَابِرٍ  رَضِي اللهُ عَنْهُ، قَالَ: ذَبَحَ النَّبِيُّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم يَوْمَ النَّحْرِ، كَبْشَيْنِ أَمْلَحَيْنِ أَقْرَنَيْنِ مَوْجُوئَيْنِ، فَلَمَّا أَوْجَهَهُمَا قَالَ: «إِنِّي وَجَّهْتُ وَجْهِيَ لِلَّذِي فَطَرَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ، عَلَى مِلَّةِ إِبْرَاهِيمَ حَنِيفًا، وَمَا أَنَا مِنَ الْمُشْرِكِينَ، إِنَّ صَلَاتِي وَنُسُكِي وَمَحْيَايَ وَمَمَاتِي للهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ، لَا شَرِيكَ لَهُ، وَبِذَلِكَ أُمِرْتُ، وَأَنَا مِنَ الْمُسْلِمِينَ، اللَّهُمَّ مِنْك وَلَك، اللَّهُمَّ عَن مُحَمَّدٍ وَأُمَّتِهِ، بِسْمِ اللهِ وَاللهُ أَكْبَرُ» ثُمَّ ذَبَحَ

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Қурбонлик куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оқ-қора, шоҳдор, пичилган икки қўчқорни қурбонлик қилдилар. Иккисини қиблага юзлантирганларида: “Инний важжаҳту важҳий лиллазий фаторос самааваати вал ард ъала миллати Иброҳима ҳанийфа ва маа анаа минал мушрикийн. Инна солаатий ва нусукий ва маҳяая ва мамаатий лиллаҳи роббил ъаламийн лаа шарийка лаҳ ва бизаалика умирту ва анаа минал муслимийн. Аллоҳумма минка ва лак. Аллоҳумма ъан Муҳаммадин ва умматиҳи. Бисмиллаҳи валлоҳу акбар” дедилар кейин сўйдилар” (Бадрул мунийр).

savollar.islom.uz

Ижтимоий тармоқларда улашинг!!!

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan